Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ТАЪЗИР ВОҚЕАЛАРИ ВА У УЧУН
ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН ЖАЗОЛАР
Ҳад ҳам, каффорат ҳам белгиланмаган жиноятни жазолаш таъзирдир. Яъни у Шореъ жазоларини тайинламаган жиноятларнинг жазоларидир. Шореъ бу жиноятларнинг жазосини қозига ҳавола қилган. У халифадан ноиб сифатида жиноят ишини кўриб чиқади. Демак, бу иш аввало халифага, қолаверса қозига қўйиб берилгандир. Шунга кўра, фақиҳлар жазо ҳукмлари борасида батафсил сўз юритганлар, бу борада ижтиҳодлар қилиб, турлича фикрларини ёзиб қолдирганлар. Лекин улар таъзир бобида умумий мавзулар билан чекланиб, тафсилотларга киришмаганлар. Чунки тафсилотлар қозининг ҳукмига ҳавола этилган ишлар бўлиб, даъво қилинаётган ҳодисаларга қараб жазо белгилайди. Бу ҳодисалар доим ўзгариб, янгиланиб туради. Кўпинча бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уларга қоида белгилаш кенг қамровли бўлмайди.
Воқе шуни кўрсатадики, ҳодисалар учун таъзир жазоси беришни қозининг ҳукмига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқроқдир. Чунки ҳодисалар шароитларга қараб ўзгариб туради ва қозини жазо борасида ижтиҳод қилишга, воқеаларни тушуниш соҳасида маҳорат касб этишга етаклайди. Шунинг учун ҳам бу ишни қозига топшириш энг тўғри иш ва айни ҳикматдир. Лекин бунинг учун қозилар шариат билан ҳукм юритишлари шарт. Ўтмишда узоқ вақт шу йўлдан бориб, қозиликка оид ёки энг камида фиқҳга оид анчагина малака ҳосил қилгандилар. Бугунги, яъни ҳижрий XIV асрнинг охирлари, милодий XX аср иккинчи ярмининг бошларидаги қозилар эса ярим асрдан кўпроқ Ғарбнинг фиқҳ ҳукмларини татбиқ қиладиган бўлиб қолдилар. Бу нарса уларни шариат ҳукмларидан узоқлаштириб юборди ва шариат аҳкомларини тасаввур қилишлари заифлашди. Айниқса қозилик курсиларига маҳкам ўрнашиб олган қозилар орасида жазо чораларига оид шариат аҳкомларини татбиқ қилиш билан шуғулланган бирон киши топилмайди. Бугина эмас, балки уларнинг орасида бу аҳкомларни ўрганиб чиққан кишиларнинг ўзи йўқ. Бўлса ҳам улар жуда озчиликни ташкил қилади. Бу озчилик ҳам шариат аҳкомларини қонунлар ва ҳукмлар сифатида амалий ўрганмасдан, фақат шунчаки маълумотлар сифатида назарий ўрганганлар, холос. Шунинг учун ҳам таъзир учун жазо белгилашни ана шу қозиларга қўйиб бериш номаъқулдир. Чунки
195-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|